Ассалому алайкум! Перотехника воситаларини ҳукми қандай? Уни сотиш, қаердалигини айтиш, тарқатишчи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Имом Муновий “Мусулмон кишини қўрқитиш ўта қаттиқ ҳаром” деганлар. (Файзул Қодийр).
عن عبد الرحمن بن أبي ليلى قال: حدثنا أصحاب محمد صلى الله عليه وسلم أنهم كانوا يسيرون مع النبي صلى الله عليه وسلم، فنام رجل منهم فانطلق بعضهم إلى حبل معه فأخذه ففزع، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا يحل لمسلم أن يروع مسلما. رواه أبو داود
Абдураҳмон ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари бизга ҳадис сўзлаб айтдилар: “Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кетаётганларида улардан бир киши ухлаб қолибди. Шунда саҳобаларнинг баъзилари унинг арқонини ёнига бориб олибди. Ухлаётган саҳоба қаттиқ қўрқувга тушибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мусулмон киши мусулмон кишини қўрқитиши ҳалол бўлмайди” деган эканлар”. Абу Довуд ривояти. Сиз айтган нарсалардан эса қанча кишилар қўрқувга тушишади. Валлоҳу аълам!