Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, маълумки агар аёл киши ишхона ёки ташкилотда ишласа ҳомиладорликда унга 4та ойлик маош пули ҳисобида пул ажратилади ва тўғруқдан сўнг суюнчи пули ҳам берилади. Бизнинг уйдагилар у пул болани пули, боланинг ҳаққи ҳисобланади дейишмоқда. Лекин аёл киши ишлагани учун фарзандли бўлиши муносабати билан бериладику у маблағ. Саволим: ўша аёлнинг иш жойидан бериладиган пул аёлникими ёки боланикими?
2). Суюнчи пуличи?
Ва алайкум ассалом! Давлат томонидан кимга деб ажратилса ўшаники бўлади. Уни ҳам олишда сўраб олинг. Бу пуллар болагами ёки онага. Валлоҳу аълам!