Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, онам билан бир масалада тортишиб қолдим. Туй кечаси келинни узатиб келган аёллардан 2та ёши каттароғи келин-куёвнинг ётоғига кириб, «Эр-хотин» ролини ўйнаб, ётоқда думалашар экан. Мен буни “динимизда йўқ нарса” десам, онамга қариндошларимиз “шу ирим-сиримни қилмаса бу келин-куёвлар бефарзанд бўлиб қолади” деб босим ўтказишяпти. Сизлардан шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қиламан. Саволимда хатолар бўлса узр сўрайман. Олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай гап йўқ. Уларга : “Сизларни диндан деб қилаётган ишларингиз Аллоҳ таолонинг динига қўшимча киритиш ҳисобланади” деб огоҳлантириш керак. Валлоҳу аълам!