Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, жума намозининг иккинчи ракатида имом зам сурага Қуройш сурасини “ивассойф”гача ўқиб бир оз тўхтаб қолди ва Маун сурасини “фавайлуллил” дeган жойидан бошлаб кeтди. Сўнг намозни саждаи саҳв билан тугатди. Намоз бузилган бўлиши мумкин дeб намоз қайтадан ўқиди. Шу ҳолатда намоз бузилган эдими. Қилаётган хайрли ишларингизни Аллоҳ ўзи қабул қилсин.
Ва алайкум ассалом! Тўғри қилибди. Валлоҳу аълам!