Ассалому алайкум! Мен баъзида жума кунлари 2 ракатли намоз ўқийман. Биринчи ракатида Ясин сураси. Иккинчи ракатда Мулк сурасини. Мулк сурасини ёддан биламан, лекин Ясин сурасини ёддан билмайман. Шунинг учун Қуъонни қўлимга ушлаб, варақлаб ўқир эдим. Яқинда ханафий масҳабида буни макруҳлигини билиб қолдим. Нафлни тарк этгим келмаяпди. Лекин Ясин сурасини ёдлашим учун жуда куп вақт керак. Илтимос маслаҳат беринглар. Раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Ислом дини итоат динидир. Унда Аллоҳ ва расули нимага буюрса ўшани қилиш савоб ҳисобланади. Инсон ўзи хоҳишича иш юритиши гуноҳ ҳисобланади. Сиз жума куни тасбеҳ намозини ўқишга ўрганинг. Инсон бирор амални ўзича ибодат деб бажариши мумкин эмас. Ибодат, албатта бирор бир далилга суянган бўлиши шарт. Баъзи бир ўринларда кишилар ўз ўлчовларига қараб, ибодат бўлмаган, балки гуноҳ бўлган ишларини ҳам ибодат деб биладилар. Бунинг ҳавфли томони шундаки, киши гоҳо ўзи билмаган ҳолатда шариат ҳаром қилган ишларни ҳам ибодат ва савобли иш деб эътиқод қилиб қолади. Шариатимиздан маълумки зино, хамр ичиш, судхўрлик ва бировнинг ҳаққини ейиш каби ишлар қатъий ҳаром ҳисобланади. Мабодо шу ишларга аралашган киши “кимнидир ҳожатини чиқараяпман, бу ҳам ибодат” дейдиган бўлса, диндан чиққан бўлиб, никоҳини янгилатиб олиши шарт бўлади. Шунинг учун инсон ҳар бир қилаётган ишини шариат ўлчови ила ўлчамоғи керак. Бирор бир нарса тўғрисида ҳукм чиқаришдан аввал далилга суяниши керак. Уламоларимиз : “бир киши ҳатто таҳоратни мукаммал қилиб, риё бўлмасин деб, уйнинг энг ичкарисида йиғлаб, аср билан шом ўртасида нафл намоз ўқийдиган бўлса, гуноҳкор бўлади” деганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аср намозидан кейин шом намози вақти киргунича нафл намоз ўқишдан қайтарганлар. Валлоҳу аълам!