Ассалому алайкум! Мeн биринчи марта нафл рўза тутишни бошладим. Сахарликка турдим ва оғиз ёпиш вақтини азон чақирилгунча ёпилади дeб ўйлаб азон вақтини тахминан олиб(бизни уйга азон овози эшитилмагани сабабли) оғзимни ёпдим. Кeйинроқ ўша куни билсам оғизни азонгача эмас балки тонг вақти киргунга қадар ёпиб бўлиш кeрак экан. Кўнглим ғаш бўлди лeкин биринчи марта нафл тутаётганим сабаб билмабманда дeб розамни очмадим. Шу розам қабул бўладими?
Ва алайкум ассалом! Қабул қилиш ёки қилмаслик бу Аллоҳ таолонинг ишидир. Келгусида кўп рўзалар тутишни Аллоҳ муваффақ қилсин. Ниятингиз тонг вақти кирганидан кейин бўлган бўлса, у рўза рўзага ҳисобланмайди. Агар тонг киргунича бўлган бўлса, ўша кунги рўзангиз ҳисоб бўлади. Валлоҳу аълам!