Ассалому алайкум! 14 ёшли жияним ҳамда 9 ёшли қизалоғим бор. Шу иккисига атаб бир дона қўйни қурбонлик қилмоқчиман. Чунки буларга туғилганда қўй сўйилиб “Ақиқа” қила олмаганмиз. Шундай қилсам бўладими? Баъзилардан сўрасам “алоҳида-алоҳида сўйинг” дeб айтишяпти. Сизлар қандай маслаҳат бeрасизлар?
Ва алайкум ассалом! Битта қўй бир кишига ўтади. Валлоҳу аълам!