Ассалому алайкум! Бир танишим билан, мазҳаб ҳақида гаплашдик. Мен, «битта мазҳабни ушлашлик керак. Шу сабабдан ҳам мен бир мазҳабга эргашаяпман» дедим. У бўлса, «тўғри, бир мазҳаб ушланади. Аммо, бир масалада иккиланиш пайдо бўлса, тўрт мазҳабнинг ҳаммасига разм солинади ва қайси бирида, энг кўп, далил ва малумотлар бўлса, ўша масалада, шу мазҳабга эргашилади» деб айтди. Бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Бу, инсонни ким деб билишига боғлиқ. Ўзини мазҳаб соҳибларидан ҳам илмлироқ деб билса бемалол ўшандай қилаверсин. Валлоҳу аълам!