Ассалому алайкум! Янги дунёга келган фарзандимга отам мани онамни номини қўясан деп бир қарорга туриб олдилар оналарини исми (Бодом) бу исм балким ўша пайтларда чиройли ва маъноли бўлгандур, лекин хозирги пайтда бу исмни қўйиш жоизмас деп отамга қарши чиқтим ва уйдагилар билан келишиб Солиха деп исм қўйдик. Чунки қиз бола исми жисмига мос бўлиши керак кўчада юриш туруши бор. Катта бўлса турмушга чиқиши бор вохо казо. Силардан саволим отамни норози қилиб дилини оғритганим учун оқ падар бўлдимми? 2-саволим мен отамни гапини қилмай ўз билганимдан қолмай ўз бошимчалик билан Солиха исм қўйиб келганим тўғри ишми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Отангизни норози қилиб дилини оғритганингиз учун оқ падар бўлишингиз, отангизга боғлиқ. Шунинг учун сиз у кишидан узр сўраб, розиликларини олинг.
2). Қилган ишингиз нотўғри. Чунки отангиз сизни ношаръий ишга буюрмаган. Отангиз Бодомхон деб чақирса, сизлар Солиҳа деб чақирсангиз ва ҳужжатлаштирсангиз ҳам бўладику. Бу жанжал ёки кўнгилқолдига сабаб бўладиган муаммо эмаску. Наҳот шу отани кўнглини ранжитишга арзиса? Валлоҳу аълам!