Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрни тўғри йўлга чақириш

17:41 / 03.09.2022 | Dilnoza Xurramova | 909

Ассалом алекум! Агар аёл эрини харом пул топишидан ва зинога боришидан кайтариб аччиқ гапириб дилини оғритса эрига осий бўладими? Мақсад эрини гунохдан узоқлаштириш бўлса хам? Базан эрим шу мавзуларда гапирсам норози бўладилар. Гапирмасам зинони қарзи бизга тегади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингизни мункар иш устида кўрсангиз уни бундан қайтаришингиз зиммангиздаги вожибдир. Аммо бу иш дўқ-пўписа, қўполлик ёки таҳдид билан эмас, балки хушмуомалалик билан бўлиши лозим. Эрингизга бу борада сўз очганда мақсадингиз Аллоҳнинг буйруғига амал қилиш бўлсин, ғазабингизни қондириш эмас. 

وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ رَفِيقٌ يُحِبُّ الرِّفْقَ فِي الأَمْرِ كُلِّهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради», дедилар. Муттафақун алайҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat