Ассаламу аълайкум! Мен олтин ишлаб чиқариш корхонасида машинист бўлиб ишлайман. Ишхонамда намоз ўқиётган пайтимда айрим холларда қурилмалар авариявий тўхтаб қолади. Шу пайтда мен цианид эритмасининг жумрагини ёпмасам корхонам хам ва ўзим хам зарар кўрамиз. Бундан ташқари фитна чиқиши хавфи юқори. Шу холатда намозимни бузишим жоизми? Ёки қазо қилиб ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Зарар етиши аниқ ҳолатида намозни бузишга рухсат бор. Қазо қилишга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!