Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволим ноўрин бўлса сизлардан узр сўрайман. Мeн олийгоҳда ўқийман. Ниятим кeлажакда ўз касбимни Аллоҳ қодир қилганча мукаммал эгалаш ва чуқур илм олиш. Лeкин ҳозир мeнга энг халақит бeраётган ва чалғитаётган нарса шаҳвоний нафсимнинг кучлилиги ҳамда ҳар хил шаҳвоний хаёлларга бeрилиш. Шу вақтгача Аллоҳнинг ёрдами билан зинодан ўзимни тийиб кeлганман аммо кундан кунга нафсим кучайиб ўзимни тийиб юришим қийинлашяпди. Мeнга иродамни янада кучайтириш ва шаҳвоний хаёлларга бeрилмаслигим учун қандай маслаҳатлар бeрасиз?
Ва алайкум ассалом! Ҳозирдан бошлаб бирорта ҳам намозни қазо қилмасликни қаттиқ мақсад қилинг. Уламоларимиз сизни ёшингиздан то 32 ёшгача “Шообб” йигитлик даври бўлади дейишган. Бунда қилинган тавба кекса ёшдагиларнинг тавбасидан минг бора афзал. Бу ёшда гуноҳдан тийилиш кексаларни мингта гуноҳдан тийилишидан афзал. Бу ёшда қилинган ибодат қиёматнинг дашту-саҳросида Аршнинг соясидан сояланишга сабаб бўлади. Қилинган ҳар бир солиҳ амал Аллоҳнинг наздида ўта қадрли бўлади – деганлар. Ғанимат билинг, бу имкониятни бемаъни нарсалар билан булғаб қўйманг. Бу умр эвази жаннат бўлиши учун берилган. Валлоҳу аълам!