Ассалому алайкум,ҳурматли шайх ҳазратлари.Бермоқчи бо'лган саволим машҳур руҳшунос Сигмунд Фреуднинг инсон психикасини тушунтиришдаги назарияси ҳақида.Ушбу назарияга ко'ра инсон психикасини асосан англанмаган жинсий майллар ташкил қилар экан.Инсоннинг бу каби майлларни то'ла ъонтрол қилиши имконсиз бо'либ,майллар кучлилик даражасига қараб инсонда умр бо'йи давом этадиган турли хасаталиклар пайдо қилар эмиш.Мана шу сабаб инсон англанмаган майлларга ко'проқ э'тибор қаратиши лозим эмиш.Мазкур назарияга исломий жиҳатдан қандай ёндашиш мумкин?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу назария пуч экани, инсонни жинсгагина боғлаб қўйишга уринишдан иборат экани аллақачон исбот бўлган. Минг афсуски, Фроиднинг сафсатаси бизнинг одамларга ҳам етиб келибди.