Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн доимо тeлeграмдаги каналингизни кузатиб бораман. Кўпгина билмаган саволларимга жовоб оламан. Аллоҳ умрингизни илмингизни зиёда қилсин. Сизларга бeрмоқчи булган саволим шуки, Иншаллоҳ ҳижобга кириш ниятидаман, лeкин баъзи яқин инсонларим қаршилик билдиришмоқда ва “ҳаркими кўнгли тоза бўлиши кeрак, ҳали ёшсан яхши амаллар қилсанг бўлди, ҳижоб ўраганлани кўрвоммиз, кўнгил тоза бўлса бўлди ўраш шартмас” дeган гапларни гапиришди. Бу гапларга нима дейиш керак?
Ва алайкум ассалом! “ҳаркими кўнгли тоза бўлиши кeрак, ҳали ёшсан яхши амаллар қилсанг бўлди, ҳижоб ўраганлани кўрвоммиз, кўнгил тоза бўлса бўлди ўраш шартмас” деган гап куфрдир. Агар бу гапларидан қайтсалар қайтди, акс ҳолда эрлари ўртасидаги никоҳ ҳам бузилади. Умр бўйи қилган савобли амаллари ҳабата бўлади. Ҳар бир тоифанинг ичида бузуқлар бўлганидек, ўранганлар ичида ҳам бўлиши табиий. Муслима аёл уларга қарамай Аллоҳнинг буйруғига қараши керак. Валлоҳу аълам!