Ассаламу алайкум!Кечирасиз, ман саволлар архивини укиб чикдим, бу саволга жавоб берилмаган экан, илтимос жавоб берсангиз:Эр-хотинни конуний, яъни, ЗАГС оркали ажрашишга уз хохишлари билан кул куйишлари Шаръий Никохни бекор киладими?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Ассаламу алайкум!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Улар қўл қўйган ҳужжатда ажралиш маъноси аниқ ёзилган бўлса, иккиси уни билиб туриб қўл қўйсалар, талоқ тушади.