Ассалому алайкум! Илм олишда бир биридан ўзишга ҳаракат қилса шуни мақсад қилса бўладими? Биз овсиним билан араб алифбоси ва дуоларни ўрганишни бошладик. Бир биримиздан ўтишга ҳаракат қиляпмиз. Шу ишимиз тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Мутоффифин” сурасида марҳамат қилади:
إِنَّ الْأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ عَلَى الْأَرَائِكِ يَنظُرُونَتَعْرِفُ فِي وُجُوهِهِمْ نَضْرَةَ النَّعِيمِ
22. Албатта, аброрлар неъматланишдадирлар. 23. Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турурлар. 24. Уларнинг чеҳраларидан неъматланиш яшноқлигини билиб олурсан.يُسْقَوْنَ مِن رَّحِيقٍ مَّخْتُومٍخِتَامُهُ مِسْكٌ وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ
25. Улар ниҳоятда пок, муҳрланган ичимликдан ичирилурлар. 26. Унинг охири мискдир. Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар. Сизларни мусобақаларингиз ҳам шунга тушади. Валлоҳу аълам!