Ассалому алайкум! Тоғани талоқ қилган хотинига жияни уйланиши мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Шаръан уйланишга монеълик йўқ. Маслаҳат юзасидан қандайлигини шароитга қаралади. Хотин киши ўзи хоҳлаб бирор эрга тегса агар теккан эри аёлнинг ўғиллари, ака-укаларига ор ҳисобланадиган даражада тенги бўлмаса, ака-укалар яъни валийлари никоҳини бекор қилишга ҳаққлари бор. Валлоҳу аълам!