Ассалому алайкум! Бир ғалати холатга тушиб қолдим. Мен олий ўқув юрт талабасиман. Ўтған йили тўлов шартнома пулини тўлай ололмаганим учун талабалар сафидан четлатилган эдим. Бу йили қайта тиккаладим ва менга ўхшаган 9 нафар талабалар бор. Бизга декан кириб “сенлар ўқишни сентябрдан бошламагансанлар, сенларга хич қайси ўқитувчи бахо қўймайди, юз минг сўмдан пул беришсанг ёрдам бераман” деябди. Ҳамма норизо бўлди, пора берсак ҳаром бермасак қолдириб юборади. Агар ҳуқуқни мухофаза қилувчи органга айтсак бир пайтлар бизга устозлик қилган инсонга жабр қилган бўлмаймизми? Илтимос маслахатингизга мухтожмиз. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Биз шариат айтган пора бериш ҳаром деган нарсани биламиз. Валлоҳу аълам!