Ассалому алайкум! Устозлар, Мени косиблик касбим бор, бир одам менга иш таклиф қилди у кимса яна бошқа одамдан буюртма оларкан масалан: менга иш таклиф қилган одам 1000 та поябзалга буюртма олса ишлаб чиқармоқчи бўлган поябзални моделини ўзи буюртма олган инсонга кўрсатади ва қандай хомашёлар ишлатишини хам кўрсатади келишилади ва 1-буюртмачи ўша сифатли махсулотларга маблағ ажратади. Лекин амалда сифатсизларини косибларга беради буни яқинда пайқаб қолдим биз ўз мехнатимизгагина ҳақимизни оламиз, лекин менда шубха уйғоняпти у кишини қилган ишининг харомлиги бизнинг халол мехнатимиз эвазига олаётган пулимизга тасир кўрсатадими?
Ва алайкум ассалом! Сифатлилар орасига сифатсиз ишни қўшиб сифатли деб сотишини билган бўлсангиз бу ишга ёрдам беришингиз тўғри эмас. Валлоҳу аълам!