Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймонимиз учун жуда муҳим

15:59 / 31.01.2018 | mahdiy | 6408

Ассалому алайкум! Устозлар, Андижон шаҳридаги бизнeс цeнтрни олдидаги юнонларни (Савдо Худоси)  тош хайкалига эътиборингизни қаратмоқчиман. Биз мусулмон аҳли учун уятли ҳолатку. Нима  учун 95 фоиз мусулмон яшайдигон юртимизда нeга шундай ҳолатлар такрорланавeради? Яна фарзанларимизга мактабларимизда ислом тарихини ўргатиш ўрнига Юнон афсоналарини  ўргатмоқда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳайкалтарошлик динимизда қайтарилган.

عَنْ عَوْنِ بْنِ أَبِي جُحَيْفَةَ قَالَ: رَأَيْتُ أَبِي اشْتَرَى عَبْدًا حَجَّامًا، فَسَأَلْتُهُ، فَقَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ ثَمَنِ الْكَلْبِ، وَثَمَنِ الدَّمِ، وَنَهَى عَنِ الْوَاشِمَةِ وَالْمَوْشُومَةِ، وَآكِلِ الرِّبَا، وَمُوكِلِهِ، وَلَعَنَ الْمُصَوِّرَ

Авн ибн Абу Жуҳайфадан ривоят қилинади: «Отамнинг қон олувчи қул сотиб олганини кўрдим (Отам буюрди, қулнинг қон оладиган асбоблари синдирилди). Ундан сўраган эдим, у: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг пулидан ва қоннинг пулидан қайтарганлар. Вашм* қилиш ва вашм қилдиришдан, рибо ейишдан ва уни едиришдан қайтарганлар ҳамда сураткашни лаънатлаганлар», деди». Изоҳ: Ҳадисда итнинг савдоси ва бундан келадиган даромаддан қайтарилмоқда. Баъзи уламолар шунга кўра итнинг пули мутлақо ҳаром, дейишган. Аммо аксар уламолар, жумладан, ҳанафийлар овчи ва қўриқчи итлар каби керакли итларнинг савдоси жоиз, дейишган. Улар юқоридаги ҳадисга қуйидагича жавоб берадилар: «Исломнинг аввалида ит боқиш, қайси шаклда бўлмасин, ҳаром қилинган эди. Шунинг учун унинг савдоси ҳам ҳаром эди. Кейин ов ва бошқа эҳтиёжлар юзасидан ит боқишга рухсат берилди. Бинобарин, унинг савдоси ҳам ҳалол қилинди». «Сураткаш» деганда ҳар қандай рассом эмас, жонзотнинг суратини қўл билан чизувчи ёки ҳайкал қилиб ясовчи назарда тутилган. * «Вашм» деб танага игна ёки бошқа восита билан расм ёки сўзни ўйиб, нақш солиш (татуировка) тушунилади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat