Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Қазо ва қадар бобига умуман тушунмаяпман. Қалб ҳечам таскин топмаяпти. Тўғиси жуда қийланиб эзилиб кетдим. Ҳаммаси чуқур кавлаб ташаганимдан бўлса керак. Ибодатлар фақат жисмоний тарзда адо бўладиган бўлиб қолди. Руҳ аралшмаяпти ҳеч бирига ҳатто тахажжудда ҳам. Нима қилишни билмайман Сунний Ақидалар китобини ўқиб чиқдим ўзи шундан кейин кучайиб кетди. Дарҳол илмлиларга учрашдим тўғри йўл кўрсатишдию менга тушинтира олишмаябди. Улар айтган гапни қайтариб солиҳлар ичида юрганимда яхши эди улар билан юрсам тузалиб кетаман. Афсуски мен яшайдиган жойда солиҳлар кам кўзга кўринмайди. Менимча васваса авжига чиқиб кетди. Ўзимга ўзим билан бўлмаяпти. Ёрдамилар керак. Савол кўп умумий қилганда 1.Аллоҳга нисбатан ёмон гумонлар. 2.Яна бир ҳадис Мусо ва Одам (а.с) тортишуви. Одам(а.с) мен бу ишни тақдиримда ёзилгани учун қилганман деди Мусо (а.с) бу гапни нимасидан қониқиб баҳсни тўҳтатди. Бу саволларга жавоб топиб руҳий ҳотиржамликка эришимга ишониб турибман кейин яна янгича васвасалар келиб эски ҳолатга қайтаман(фақат жисмоний ибодатга) менимча. Мадрасага ўқишга топширдим дуо қилиб қўйсангизлар илтимос ўқишга кириб кетсам кўп ва ҳўп илмли бўлиб чиқар эдим.Жавоблар учун раҳмат