Ассалому алайкум! Зинодан кейин туғилган бола катта бўлиб намоз ўқиди, рўза тутади, закот беради, хаж зиёратига боради, ота-онасини рози қилади, дуо қилиб жаннатга киритишини сўрайди, валади зинолигини билади. Бу болага жаннатга кириш насиб қиладими?
– Ва алайкум ассалом! Солиҳлардан бўлса албатта киради. Аллоҳ солиҳларни зикр қилганида никоҳдан бўлганми ёки зинодан бўлганми ажратмаган. Валлоҳу аълам!