Ассалому алайкум! Яқинда мухтасар дeган китобни ўқиб қолдим шу китобни, Ўлими яқинлашган киши бўлимида вафот этган кишини қорни шишмаслиги учун устига пичоқ, қилич ёки шунга ўхшаш тeмир нарса қўйилади дeган жойи бор экан. Бу динда борми? Бу китобни ўқиш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ўқиганингиздек агар шишиб кетиш эҳтимоли бўлса шундай қилинади. Эҳтимоли бўлмаса ҳожат йўқ. Бу китоб мазҳабимиздаги мўтабар матнлардан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!