Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳаёт фақат диндан иборатми? Айрим жабҳаларда динни ўрганмоқчи ва намозга кирмоқчи бўлган дўстларимиз ўртасида ҳар хил тушунмовчиликлар бўляпти. Уларни кўнгли бир эриганда бошқа томондан яна қайсидир диний мавзу уларни кўнглини бундан совутяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бунинг учун Устозими раҳимаҳуллоҳнинг “Иймон” ва "Ҳадис ва Ҳаёт" китобларини бир бошдан ўқишни бошланглар. Валлоҳу аълам!