Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эхсон ҳисобланмайдими?

18:58 / 31.01.2018 | Barno | 8127

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рeстаранда ош бeриб эҳсон қилган одам столга прокатдан мeва ва чақ-чуқла олиб эхсонни ўтказса ва миқдоридан камайган мeва ва чақ-чуқла учун пулини тўласа бу прокатдан олинганлиги учун эхсон бўлмайдими? Ҳамма ҳам сотиб ололмайдику.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз ҳозирги кунда муҳим ва ҳамма билиши керак бўлган саволни сўрабсиз. Шариатимизда озиқ-овқатларни ижарага бериш яъни сиз айтгандек прокатга бериш ва олиш деган нарса йўқ. Шунинг учун ҳозирги шаклда иш юритиш нотўғри. Қолаверса бундай ишни қилувчилар фақат риё учун қиладилар ҳамда имкон қадар келганлар уни истеъмол қилмаслигини хоҳлайдилар. Бир неча бор мева-чева емоқчи бўлган кексалар артишга пичоқ сўраганларида хизматчи болалар “Бу ейиш учун эмас намойиш қилишга арендага олинган” деб огоҳлантирар экан. Бу қанақасига эҳсон бўлсин? Ҳеч бўлмаса эҳсон қилувчи дастурхонга қўйилишидан аввал нақд пулига сотиб олсин. Эҳсон тугагач ортганини қайтариб эгасига сотиб юбориши мумкин. Шунда еганлар ҳам эҳсон қилувчининг мулкидан еган бўлишади. Акс ҳолда меҳмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мўмин кишининг қалбдан чиқмаган нарсасини ейиш ҳалол бўлмайди” деган ҳадисларига тушиб, нопок нарсаларни истеъмол қилган бўладилар. Чақ-чуқларнинг сотувчиси билан оғзаки тарзда қайтариб олишини ваъдалашиши мумкин. Аммо қайтариб олиш шарти билан сотиб оламан дейиш шаръан жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир савдода икки савдони қилишдан қайтарганлар. Бошқа бир ривоятда савдо қилиб шарт қўйишдан қайтарганлар. Бундай ҳолатда ўша сотувчи қайтариб олмасликка ҳам ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat