Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейин "Оятул курсий"ни ўқиш

20:23 / 05.02.2018 | Abdulvokhid | 12373

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн ҳар доим фарз номоздан кeйин Оятал курсни ўқиман. Шундан сўнгина суннат номозига ўтаман. Бу ишни тўғри қилмоқдаман дeб билар эдим. Аммо бир дўстим бундай қилиб бўлмайди Оятал курсни номозни тўла ўқиб бўлиб ўқиш керак дeди. Шу масала юзасдан қандай йўл тутган афзал?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизга қуйида шунга ўхшаш савол-жавобдан иқтибос келтирамиз: Савол: Мен ҳозир Россиянинг Уфа шаҳрида ўқийман. Яқинда бир иш билан Оренбург шаҳрига бордим ва у ердаги танишларим билан бирга намоз ўқидик. Улар дуони фарзни ўқигандан сўнг қилишаркан. Мен савол берганимда, «Шундай қилсангиз, дуо қабул бўларкан», дейишди. Албатта, дуонинг қабул бўлишини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ёлғиз Ўзи билади. Саволим шуки, қандай қилсак, тўғри бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сизнинг танишларингиз нима учун фарздан кейин дуо қилаётганларининг шаръий далилини билишмас экан. Бошқа бемазҳаблар бундай ҳолатларда дарҳол: «Расулуллоҳ шундай қилганлар», дейишади. Аммо улар орадаги нозик фарқни билишмайди. Чунки зоҳирий бўлганлари учун, мазҳабни тутган уламолар билган нозик сирларни англаб етишмайди. Мазҳабни тутганлар эса ҳар бир ишдаги каби, бу масалада ҳам ҳамма тарафни пухта ўрганиб, барча нозик тарафларни ҳисобга олиб ҳукм чиқарганлар. Намоздан кейинги дуони қачон қилса тўғри бўлиши ҳақидаги жавоб доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг «Ал фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу» номли китобида келган бўлиб, унда бу ҳақда қуйидагилар айтилган:

يُسَنُّ ذِكْرُ اللهِ، وَالدُّعَاءُ الْمَأْثُورُ عَقِبَ الصَّلَاةِ، إِمَّا بَعْدَ الْفَرِيضَةِ مُبَاشَرَةً، إِذَا لَمْ يَكُنْ لَهَا سُنَّةً بَعْدِيَّةً، كَصَلَاةِ الْفَجْرِ، وَصَلَاةِ الْعَصْرِ، وَإِمَّا بَعْدَ الْاِنْتِهَاءِ مِنَ السُّنَّةُ الْبَعْدِيَّةِ، كَصَلَاةِ الظُّهْرِ وَالْمَغْرِبِ وَالْعِشَاءِ، لِأَنَّ الْاِسْتِغْفَارَ يُعَوِّضُ نَقْصَ الصَّلَاةِ

«Намоздан кейин зикр ва маъсур дуони (салафи солиҳлардан нақл қилинган дуоларни) бомдод ва аср намозларига ўхшаш ортида суннати йўқ намозларда фарздан кейин, пешин, шом ва хуфтонга ўхшаш ортида суннати бор намозларда суннатдан кейин қилиш суннатдир. Чунки истиғфор намознинг нуқсонини тўлдиради». Ҳанафий мазҳабида эса суннат намозлар фарзларни тўлдирувчи ҳисобланади ва шунинг учу суннатни ҳам ўқиб олгандан кейин, намознинг нуқсонлари ҳам тўлиб, дуо қабул бўлиш ҳолати мукаммал бўлганидан кейин дуо қилинади. (“Ихтилофлар сабаблар ечимлар” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat