Ассалому алайкум! Агар бир инсонни қазо намозлари бўлса, масжидга намоз вақтидан 10 дақиқа олдинроқ кириб қолса, азон айтмасдан фақатгина такбир билан қазо намозини адо қилса бўладими? Ёки Азон айтиш шартми?
Ва алайкум ассалом! Масжидда такбир ҳам айтмасдан, худди нафл намозини ўқиётгандек ўқийди. Валлоҳу аълам!