Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза ҳақида

08:15 / 18.06.2016 | Samarqandiy | 2644

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, мен Россиядаги цехда темирчи бўлиб ишлайман. Иш жойимиз жуда иссиқ ва шовқин. Ўтган йили рўза тутдим, лекин оловни таъсирими, шовқинникими, ёки қорним очганигами жуда қаттиқ бошим оғриб, ётиб қолдим ва охири дори ичишга мажбур бўлдим. Шундай қилиб рўза тута олмадим. Бу ишдан қаттиқ эзилдим, кейин бир кун Аллоҳ раҳматига олсин устозимиз шайх Ҳазратларини бир марузасини эшитиб қолдим. Унда чамаси шундай гап бўлди, “Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳар йил рамазондан 10 кун олдин рўза тутиб, тайёрланиб борганлар” дедилар. Мен шу гапларни эшитиб бу йил рамазонга ўзимни чиниқтириш учун   5 кун олдин рўза тута бошладим. 2-3 кун қийналдим, лекин 1-марта рамазон рўзасини ўз вақтида   тутишга эришдим. Алҳамдулилаҳ. Лекин саволлар орасида Рамазон рўзасидан олдин рўза тутиш макруҳ деб ўқиб қолдим. Демак мен хато қилдимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-2 кун қолганида тўхтатишингиз керак эди. Ҳадисда Рамазонни 1-2 кун олдин рўза тутиб бошлашдан қайтарилган. Киши ўзини рўзага чиниқтириш учун эса ойнинг аввалида. Ўртасида ва охирида уч кундан рўза тутишга тавсия берилган. Шунга амал қилинса, рўза тутиш ҳам осон бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat