Ассалому алайкум! Биз мусулмонлар Инжил, Таврот ва Забурни ўқишимиз мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Йўқ, чунки улар бир неча йиллар аввал аслидан ўзгартириб юборилган. Аллоҳ таоло уларнинг олимлари китобларини ўзгартириб юборганларини Қуръон каримда баён қилган. Инсонни адаштиришга шайтон сабаб қидиради. Ўқувчи ҳар бир ўқиган нарсасидан таъсирланади. Ҳеч бўлмаганда хаёлингиздан чиқаролмай қийналасиз. Валлоҳу аълам!