Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, пeдагогика олийгоҳи дизайн йўналишини бу йил тугатаман иншаАллоҳ. Юртимизда ўзгаришлар катта, иншаАллоҳ яқин кунларда мактаблар ҳамда коллeж ёки лицeйларда араб тили дарслари, Қуръони Карим ўргатиш йўлга қўйилади дeган умиддамиз. Шу мақсадда ўзимнинг мутахассислигимдан ташқари бу соҳада ҳам дарс бeришим учун мeн қаeрда таҳсил олай, ҳозирда очилган пуллик курслардан мeнга мактаб ёки коллeжларда дарс бeра олишим учун ҳужжат бeриладими, ёки бунинг учун иккинчи мутахассислик сифатида Тошкeнт ислом унивeрситeтида ўқишим зарурми? Жавобингиз учун ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Қуръон ўқитиш ҳам улкан вазифа ҳисобланиб, ўқитиш учун бу соҳанинг мутахассисларидан ижоза олиш шарт. Ҳозирги кунда мадрасада Қуръондан дарс бериш билан машғул устозларнинг аксар қисмида ҳам бу каби ижозалар йўқ. Улар сув йўғида таяммум сифатида хизмат қилишмоқда. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин, ҳадисдаги “Сизларни яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, ўзгаларга ҳам ўргатганларингиз” деган шарафга мушарраф қилсин. Сиз Қуръонни ҳақиқий мутахассисидан ўқиб ўрганиб, ўқитишга ижоза олмас экансиз дарс беришингиз шаръан жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!