Ассалому алайкум! Сиртқи таълим йўналишида таълим оламан. Семестр якунида лаборатория ва амалий машғулотларни электрон нусхасини топширишимиз керак бўлади. Гурпадошларимда компютер йўқлиги сабабли мен шу ишларни тайёрлаб улардан ҳақ олишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ўзлари қилиб қўйган иши бўлиб, сиз компютерингизда нусхалаб беришингиз ва унга ҳақ олишингиз жоиз. Лекин уларнинг шахсан ўзлари бажариши лозим бўлган илмий ишларини сиз ёзиб беришингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!