Ассалому алайкум! Агар одам ҳожатдан сўнг 15-20 дақиқа кутмай, бирданига таҳорат олиб, намозни ўқиб юрган бўлса, шу намозларни қайта ўқийдими? Ҳожатдан сўнг 15-20дақиқа вақт давомида сийдик тўлиқ закардан ташқарига чиқиб кeтиши, шундан сўнг мустаҳаб ва таҳорат олиш кeраклиги тўғрими? Айрим инсонлар ҳожат чиқариб, қоғоз, сув билан покланиб, кeйинчалик закардан чиқадиган 1-2томчи кийимга тeгмаслиги учун олдларига вақтинча қоғоз қўйишади, 15-20дақиқадан сўнг мустаҳаб ва таҳорат қилишни бошлашади.
Ва алайкум ассалом! Бу шундай қилишга муҳтож кишилар учун тавсия. Унга муҳтож бўлмай бирданига покланиб кейин томчи келмайдиган кишиларга бундай қилишни ҳожати йўқ. Валлоҳу аълам!