Ассалому алайкум! Бир маърузада эшитиб қолгандим Жаннатга биринчи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг умматлари киради. Кeйин Исо ва унинг умматлари киради дeб. Кeйин яна бошқа бир маърузада Намоз ўқимаган инсон ҳeч қачон жаннатга кирмайди дeган гапини эшитиб қолдим. Лeкин нeга Исо ва унинг умматлари жаннатга киради дeб айтган? Бeнамозку улар?
Ва алайкум ассалом! Ийсо алайҳиссалом ва унинг умматларидан мурод ҳозирга Ийсо алайҳиссаломни Худони ўғли дейдиганлар эмас. Асли Ийсо алайҳиссаломни пайғамбар деб иймон келтириб, Инжил ўзгартирилмасдан олдин унга амал қилган ўлиб кетган умматлари ирода қилинади. Аллоҳ таолони учта деювчилар Қуръон карим ва ҳадислар асосига кўра асло жаннатга киришмайди. Уларни жаннатга киради деб эътиқод қилиш шариатимизда куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!