Ассалому алайкум! Бизда бир гектардан ошиқроқ теракзор бор. Ҳар йили 5-8 миллион сум атрофида терак сотамиз, Алҳамдулиллаҳ ундан ташқари ҳам нисобга етадиган маблағимиз бор. Мен шу қўлимдаги ҳамма маблағдан закот бераманми ёки теракзордан алоҳида ушр бериладими?
Ва алайкум ассалом! Сотилган вақтда теракдан ушр, яъни сотилган миқдоридан ўндан бирини берасиз. Шундан сўнг закот бериш вақти келганида қўлингиздаги пулнинг ҳаммасининг қирқдан биридан закот берасиз. У теракни пулими ёки бошқаними ҳаммаси ичига кириб кетади. Деҳқон деҳқончиликларидан ушр берганидан кейин уларни сотса, сотилган қийматдан закот чиқаради. Лекин, ҳосилни сотмаса, улардан закот чиқармайди, яъни закот молига қўшилмайди. Валлоҳу аълам!