Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўсмирлик пайтида психолог сеансларига қатнаш жоизми?

00:00 / 04.01.2007 | eski savollar | 4621

Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари ва муҳтарам биродарлар! Бизни шу кунгача иймон неъмати билан лаззатлантирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ва шу кунгача қалбимизга Ўзининг ҳабибига бўлган меҳрини солдирган пайғамбаримиз (с.а.в)га чексиз саловату дурудлар бўлсин! Менда холисанлиллоҳ бир савол бор. Илтимос агар жоиз бўлса жавоб берсангиз: Ҳозир ўсмирлик давридаман, шунга кўра мен шу даврдан яхши ўтиб олиш учун бир психологга мурожаат қилган эдим! Менга сеанслар ўтказилиши кераклигини айтди. Мен унинг сеансига бир марта қатнадим! Бу сеанс ичида кафтни очиб, ўтмиш ва келажакни "кўриш" сеанси ҳам бор экан. Бу психологларнинг услубларидан бири экан (бундан ташқари, сеансда кўзни юмдириб ўтмишга қайтиш, хаёлотга чўмишлар ҳам бор). Ҳурматли Шайх ҳазратлари бу муолажаларни қилиш ўринлими ва умумийроқ қилиб айтадиган бўлсак, психологдан ёрдам олиш жоизми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатдаги «ёрдам»ни олиш мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat