Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳнинг номини зикр қилмасдан сўйилган ҳалол хайвонларнинг гўшти ҳаром бўлади. Аммо ахли китоблар томонидан сўйилган мол, қўй ва хоказоларнинг гўштини еса бўлади, вахоланки, улар «Бисмиллаҳ» дейдими йўқми номаълум. Шунга ойдинлик киритиб берсангизлар.
Ва алайкум ассалом! “Аҳли китоблар томонидан сўйилган мол, қўй ва хоказоларнинг гўштини еса бўлади, вахоланки, улар «Бисмиллаҳ» дейдими йўқми номаълум” бундай гўштнинг ҳукми ҳаром. Баъзи бир кишилар аҳли китоб “Бисмиллаҳ”ни айтмай сўйса ҳам сен “Бисмиллаҳ”ни айтиб еяверасан деган гаплари нотўғри. Ҳадисда келган “Бисмиллаҳ”ни айтиб еяверасан деган гап бошқа ҳолатга айтилинган. Яъни баъзи бир кишилар янги исломга кирган бўлиб гоҳида одатланмагани учун “Бисмиллаҳ”ни айтишни унутиб қўйган ҳолатлари бўлган. Сўрагувчи “унутган ёки унутмаганлигини билмайман, шундай ҳолатда есам бўладими” деб сўраган. Мусулмон киши қасддан ёки билимсизлик қилиб ёки бепарволик қилиб “Бисмиллаҳ”ни тарк қилса сўйганини ейиш ҳалол бўлмайди. Аммо айтаман деб туриб эсида йўқ айтмасдан сўйиб юборса ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!