Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо

22:28 / 20.01.2022 | Abduqaxxor | 841

Ассалому алайкум! Устозлар. 1694. Абу Минҳол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бародан "сарф" (пул алмаштириш) ҳақида сўрадим. "Зайд ибн Арқамдан сўра, у яхшироқ билади", деди. Зайддан сўрасам: "Бародан сўра, у яхшироқ билади", деди. Сўнгра икковлари: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кумушни тиллага қарзга сотишни наҳий қилганлар", дейишди". Муслим ва Бухорий ривоят қилганлар. Бухорийнинг лафзида: "Агар қўлма-қўл бўлса, ҳечқиси йўқ. Аммо насия бўлса , бўлмайди", дейилган. Ҳадис ва Ҳаёт китоби, 11-жуз. Адашмасам 04.01.2022йил, шу куни 100$ дан 50$ майда қилиб беринг деб дўстимга айтдим (касби долларни сўмга алиштиради) у эса 50$ лик купюра йўқ деди. Бўпти унда вақтим бўлганда олиб кетаман дедим. У эса тушликдан сўнг уйга қайтаётиб олиб кетинг деди. Ҳалигача вақтим бўлгани йўқ, бориб шу пулни олгани. Бу орада тепадаги ҳадисни ўқиб қолдим. Агар хозир бориб шу 50$ олсам рибо бўладими?. *Агар рибо бўлса майли сенда қолаверсин, мендан сенга тўёна" деб айтайми. Чунки ин Шаа Аллоҳ фарзанд кўриш арафасида эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пулни пулга алмаштириш саррофлик дейилади. Бунда икки тараф берадиган эваз қўлма-қўл ва дарҳол бўлиши шарт. Агар бундай бўлмаса, келишув фосид бўлади ва улар берган нарсаларини қайтариб олишлари шарт. Сизнинг ҳолатингизда масала бошқачароқ бўлган. Сиз юз доллар бериб, унинг эллик долларини сўмга алмаштиргансиз, қолган эллиги эса ўша танишингизнинг қўлида омонат бўлиб турибди. Уни олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat