Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозида имомни пул сўраши

06:27 / 01.03.2018 | Sherzodbek | 4198

Ассалому алайкум! Устозлар, жума намозида кўпинча имомлар масжидда қурилиш учун минбардан туриб пул сўрашади. Шу жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уни пул сўраш эмас, аксинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисларида келган савоб ва ажрдан баҳраманд бўлишга чақириши деб тушуниш керак.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّه رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : مَنْ بَنَى مَسْجِدًا لِلَّهِ كَمَفْحَصِ قَطَاةٍ ، أوْ أَصْغَرَ ، بَنَى اللَّهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ رواه ابن ماجه

Жобир ибилан Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қатот(каклик ёки ғуррак) қуши инича ёки ундан кичикроқ Аллоҳ учун масжид қурса Аллоҳ у учун жаннат бир байтни бино қилади” дедилар. Ибилан Можа ривояти.

أَنَّهُ سَمِعَ عُبَيْدَ اللهِ الْخَوْلَانِيَّ: أَنَّهُ سَمِعَ عُثْمَانَ بْنَ عَفَّانَ يَقُولُ عِنْدَ قَوْلِ النَّاسِ فِيهِ حِينَ بَنَى مَسْجِدَ الرَّسُولِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّكُمْ أَكْثَرْتُمْ، وَإِنِّي سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ بَنَى مَسْجِدًا - قَالَ بُكَيْرٌ حَسِبْتُ أَنَّهُ قَالَ - يَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللهِ، بَنَى اللهُ لَهُ مِثْلَهُ فِي الْجَنَّةِ

Убайдуллоҳ Хавлоний эшитган эканки, Усмон ибилан Аффон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини қураётган кезлари одамларнинг ўз шаънига қилган гап-сўзларига жавобан: «Сизлар ошириб юбординглар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир масжид қурса – Букайр: «Аллоҳнинг важҳи(розилиги)ни истаб», деди, деб ўйлайман», деган – Аллоҳ унга жаннатда унинг мислини қуриб беради», деяётганларини эшитганман», деган экан. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Албатта имом берасан деб мажбурлаши тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat