Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шифо тўғрисида

06:42 / 01.03.2018 | Iroda | 3901

Ассалому алайкум! Жин ва парийларни илми борми? Улардан фойдаланиб шифо топса буладими? Жавобингиз учун олдидан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Аллоҳ таолонинг ҳадислардан 99та сифатлари зикр қилинган. Аслида Аллоҳ таолонинг бунданда сифатлари кўп. Банда қайси ҳолатга тушмасин унинг дардининг шифоси, кўмакчиси, ҳалоскори ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи эканлигини билдириш учун бандаларига ўша сифатларини зикр қилиб ўтган. Бир ўринда “Агар бандам сен гуноҳкор бўлсанг, Мен Ғофир(кечирувчи)ман, агар кўп-кўп гуноҳ қилсанг Мен Ғофуур(қайта-қайта кечиручи)ман ва агар сен гуноҳ ботқоғига ботган бўлсанг(соч толангдан оёқ тирноғингача гуноҳкор бўлсанг) Мен Ғаффоор(сенинг ҳолатингдагидан баттарларини ҳам кечирувчи)ман” деган. Банданинг иши битта, шундай Парвардигори бор эканлигини таниб, тавба қилиш холос. Тавбасини Аллоҳ таоло қабул қилганлар асло азоб чекмайдилар. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида «Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир» деб марҳамат қилган.

سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ عَبْدًا أَصَابَ ذَنْبًا - وَرُبَّمَا قَالَ: أَذْنَبَ ذَنْبًا - فَقَالَ: رَبِّ أَذْنَبْتُ - وَرُبَّمَا قَالَ: أَصَبْتُ - فَاغْفِرْ لِي. فَقَالَ رَبُّهُ: أَعَلِمَ عَبْدِي أَنَّ لَهُ رَبًّا يَغْفِرُ الذَّنْبَ وَيَأْخُذُ بِهِ؟ غَفَرْتُ لِعَبْدِي. ثُمَّ مَكَثَ مَا شَاءَ اللهُ، ثُمَّ أَصَابَ ذَنْبًا أَوْ أَذْنَبَ ذَنْبًا، فَقَالَ رَبِّ أَذْنَبْتُ - أَوْ أَصَبْتُ - آخَرَ فَاغْفِرْهُ. فَقَالَ: أَعَلِمَ عَبْدِي أَنَّ لَهُ رَبًّا يَغْفِرُ الذَّنْبَ وَيَأْخُذُ بِهِ؟ غَفَرْتُ لِعَبْدِي. ثُمَّ مَكَثَ مَا شَاءَ اللهُ، ثُمَّ أَذْنَبَ ذَنْبًا - وَرُبَّمَا قَالَ: أَصَابَ ذَنْبًا - قَالَ: قَالَ: رَبِّ أَصَبْتُ - أَوْ أَذْنَبْتُ - آخَرَ فَاغْفِرْهُ لِي. فَقَالَ: أَعَلِمَ عَبْدِي أَنَّ لَهُ رَبًّا يَغْفِرُ الذَّنْبَ وَيَأْخُذُ بِهِ؟ غَفَرْتُ لِعَبْدِي - ثَلَاثًا - فَلْيَعْمَلْ مَا شَاءَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Бир банда гуноҳга қўл урди – «гуноҳ қилди», деган бўлишлари ҳам мумкин – «Роббим, гуноҳ қилдим, – «қўл уриб қўйдим», деган бўлишлари ҳам мумкин – мени мағфират қил», деди. Шунда Робби: «Бандам гуноҳни мағфират қиладиган ва у туфайли (азобга) тутадиган Робби борлигини билдими? Бандамни мағфират қилдим», деди. Сўнг у Аллоҳ хоҳлаганича юриб,  кейин яна гуноҳга қўл уриб қўйди [ёки «гуноҳ қилиб қўйди»]. «Роббим! Яна гуноҳ қилиб қўйдим, [ёки «қўл уриб қўйдим»] уни мағфират қил», деди. Шунда У Зот: «Бандам гуноҳни мағфират қиладиган ва у туфайли (азобга) тутадиган Робби борлигини билдими? Бандамни мағфират қилдим», деди. Сўнг у Аллоҳ хоҳлаганича юриб,  кейин яна гуноҳ қилиб қўйди. – «Гуноҳга қўл уриб қўйди», деган бўлишлари ҳам мумкин –  «Роббим! Бошқа бир гуноҳга қўл уриб қўйдим! [ёки «гуноҳ қилиб қўйдим!»] Уни мағфират қил», деди. Шунда У Зот: «Бандам гуноҳни мағфират қиладиган ва у туфайли (азобга) тутадиган Робби борлигини билдими? Бандамни мағфират қилдим – буни уч марта айтди – Энди истаганини қилаверсин», деди». Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг марҳамати чексизлиги, бандаларини мағфират қилишни қанчалик яхши кўришини баён қилганлар. Бу ҳадисни «Ҳар ким қайта қайта гуноҳ қилаверса бўлар экан» деб эмас, балки гуноҳ қилиб қўйган банда дарҳол Аллоҳга қайтиши, гуноҳда давом этмай, тезда тавбага шошилиши лозим экан, деб тушуниш керак. Шунингдек, бу ерда Аллоҳнинг раҳматидан умидворлик мағфиратга сабаб бўлиши, Аллоҳ таолонинг даргоҳи У Зотга тавба қилган, Ўзига қайтган, ёлворган бандаси учун доимо очиқ экани айтилмоқда. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat