Ассалому алайкум! Мен Самарқандда нон растаси олдида эканлигимда бир лўли келиб садақа сўради ва унга 1000сўм пул бердим. Аммо шунда ҳам у мани тинч қўймай қўлимга дуолар китобчасини берди олмагунимча тинч қўймади. У китобчани 5000минг сўмга олдим. Энди эса ўша китобчани нима қилишни билмаяпман, ташлаб юборайми ёки олиб қўяйми? Чунки лўлилар берган нарсалар ҳалол бўлмайди деб эшитгандим.
– Ва алайкум ассалом! Одам бунчалик содда бўлмаслик керак. У китобда нима ёзилганини билмаймиз. “лўлилар берган нарсалар ҳалол бўлмайди” деган гап ҳам йўқ. У китобчада ёзилган дуолар тўғри бўлса ўқиб ўргансангиз зарари йўқ балки манфаат оласиз. Валлоҳу аълам!