Ассалому алайкум! Офицант бўлиб ишлайман, базида мен бошқа ресторанларга одам топиб бераман. Бир кун ошнам билан бир ресторанга одам топиб бердик мен тўйчи билан 150 мингдан боллага гаплашдим лекин боллага 100 мин сўмдан бердим рози бўлишди, лекин тўйчидан 150 дан олганимни билишмайди. Шу тўғрими ёки боллага айтиб олсам бўладими? Худди боллани топиб берганим хизмати каби?
– Ва алайкум ассалом! Агар сиз тўйчига “150 мингдан ишлайдиган ишчилар топиб бераман” деб, сўнгра ишчиларга бориб “100 мингдан тўланадиган иш бор” деган бўлсангиз ёлғон ишлатган бўласиз. Бу иш жоиз эмас. Ишни ўзингиз баҳолаб олиб, кейин бошқаларни ёллаб ишлатсангиз, инсоф билан олишингиз жоиз. Фақат фаолият шариатга мувофиқ ишда бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!