Ассалому алайкум! Устозлар, ёшим 60дан ошган ел ушолмидиган касал бўлиб қолганман. Бир тохорат олиб бир номоз ўқийман. Тохоратга қийналаман бир тохорат олиб ел чиқиб кетса шу бир тохорат билан номоз ўқиб бўлиб Қуръон ўқсам хам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Агар бир таҳорат олиб намозни фарзининг ўзини адо қилгунингизча ел чиқмаса фарзини ўзини ўқинг. Таҳорат қийин бўлса таяммум қилиб Қуръон ўқийверинг. Агар ўшанга ҳам улгура олмасангиз ҳар намозга алоҳида таҳорат қилиб, намоз вақти чиққунича Қуръон ҳам ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!