Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз дурустми?

09:05 / 02.03.2018 | bbo | 4188

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Оёғимни бармоғи учида бир яра пайдо бўлди, қачонки тахорат қилсам ёки намоз ўқисам ярадан йиринг чиқиб турибди. Лeкин хар бир намозга тахорат қилиб ўқияпман. Қилаётган ишим тўғрими? Чунки иккиланиш пайдо бўлиб, кўнглимда нотинчлик бор.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар намозга таҳорат қилинг. Қандай қилиб ўқисангиз йиринг чиқмайдиган бўлса ўшандай ўқишга ҳаракат қилинг. Фиқҳий китобларимизда тик туриб намоз ўқиса жароҳатдан қон чиқиб, ўтириб ўқиса қон чиқмайдиган бўлса ўтириб ўқисин дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat