Ассалому алайкум! Мен 8 йиллик қазо намозларимни ҳар куни оз-оздан узиб ўқиябман. Саволим айнан шу борасида.
Яқинда бир китобда қазо намозига ҳам азон ва иқома айтилади деб ёзилган экан. Мен шу пайтгача қазо намозларимни 5 маҳаллик фарзлардан сўнг ўқиётган эдим. Энди эса иккиланиб қолдим, кунлик фарзларимни ўқиб бўлгач қазо намозларим учун айтаманми? Бугун шундай қилган эдим, оила аъзоларим намоз вақти бўлдимикин дея югириб келишди. Айримлари эса иқтидо ҳам қилишди. Қазо намозлигини билишгач жуда уятга қолгандек бўлдим. «Азон ва иқомасиз ҳам қазоларни аста-секин ўқисангиз бўларди» дея танбеҳ беришди. Ҳар куни шундай такрорланадиган бўлса Исломга бўлган ихлосларини камайтириб юбораман деб қўрқаман. Мен кунига 40-44 ракъат қазо ўқимоқчи бўлсам, буни ўзим алоҳида азон ва иқомасиз ўқисам бўладими?
2) Қазо намозларини ўқиш учун ният қилаётганимда муаёян вақтини (масалан, 2017 йилги сентябрнинг 15-кунидаги асрнинг 4 раъкат фарз намози қазоси) айтмай «муқаддам ўқилмай тўпланиб қолган қазо намозларимдан 4 раъкат қазосини ўқиш учун ният қилдим» дея ўқисам бўладими? Тақсимлашда жуда адашиб кетаябман. Яқинда менга ўхшаб қазо ўқиётган инсон адашаверганида ташлаб қўйди. Мен ўзимда ундай бўлишини истамайман. Исломда енгиллик қилинг дейишади-ку. Шу борада маслаҳат беринг. Отамиз хам қазоларини ўқимоқчилар. Уларга ҳам жавобингизни кўрсатаман. Менга ўхшаб қазо намозларини ўқимоқчи бўлганлар учун вам жуда керакли ечим бўлар эди. Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур!
Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Ҳисоб учун алоҳида дафтар тутсангиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!