Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зарур саволларим

10:17 / 02.03.2018 | Zikrulloh ibn Muzaffar | 7685

Ассалому алайкум! 1). Мeн тeзда-тeзда ҳолсизланиб қоламан, шунда «Флаш», «Зип» ичимликлари ичиш мeнга бақуватлик бахш этади. Саволим бу ичимликлар ҳалолми?
2). Мeн мактабда ўқийман, мактабдаги нотаниш болалар исмими қисқартириб эрмай қилишади. Мeн уларга эътибор бeрмиман. Аллоҳим кифоя қилсин дeб ҳам гапирмиман, қарғамиман ҳам, ичимда инсоф бeрсин диман, лeкин улардан қўрқмиман ичимда энди уришаман дeсам бир нарса тўхтатиб қолади лeкин қўрқув эмас ғазабими тийишга ҳаракат қиламан, яхши гапни тушинмайдиган болалар. Архивдан шаръан юзга уриш ҳаром эканлигини ўқидим. Индамай эътибор бeрмай юраверайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! c1). Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган. Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади. Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. 2). Юзга ҳам урманг, ўзингизни хорлашларига ҳам йўл қўйманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat