Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, Имом Ғаззолийнинг «Қиёмат ва охират», «Қабрдан сўнг», «Эй Фарзанд», «Ўлимдан сўнг», «Ўлимни эслаш», «Қалб ажойиботлари» китобларини ўқишимиз жоизми? Чунки у кишининг китобларида заиф хадислар бор экан.
Ва алайкум ассалом! Аслида қабр ҳаёти ва маҳшар майдони у китобларда келтирилганданда дахшатлироқ. Қабр ҳаёти ва маҳшар майдони ҳақида саҳиҳ ҳадислар жуда кўп. У ҳадисларни ўқиган инсон хусусан таржималарини ўқиган инсон асл ҳолатни ҳис қила олмайди. Чунки араб тилига завқи йўқ, таржимада эса у завқ ифода қилинмай қолади. "Ҳадис ва Ҳаёт"нинг баъзи жузлари чиқмай қолган. Ўша жузлар шу мавзуга тегишли эди. Валлоҳу аълам!