Ассалому алайкум! Университетда ўқитувчи бизга бир китобдан дарс ўтяпти инглизча. Лекин у китобни тўғри йўл билан олинганига шубҳам кучли. У китоб қиммат туради ва бу муаллифлик ҳуқуқига бизда унча эътибор берилмайди. Шу китобни экранга ёки қоғозга чиқариб беради. Мендан ҳам ўқиб таржима қилишни талаб қилади. Мен шундай вазиятда нима қилай? Маслаҳатингиз керак. Бу ҳолатни ўқитувчимга қандай гаплар билан тушунтирсам бўлади
– Ва алайкум ассалом! Аввало китоб тўғри йўл билан олинган олинмаганини аниқланг. Кейин шариатда бошқаларни ҳуқуқини поймол қилишга рухсат йўқлигини тушунтиринг. Бу ишни жуда чиройли, ахлоқ билан қилингки устозингизни кўнгли ранжимасин ва бу ишингиз уни ҳалоллик сари бошласин. Валлоҳу аълам!