Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ билимингизни зиёда қилсин. Қиз бола чет эл Ислом Университетида ўқиш учун бир ўзи сафарга отланиши мумкинми? Бир имом “билим учун бўлса дуруст” деган маънода фатво берган экан. Чет элда ишлаш аёл кишига мумкинми? У беш махал намоз ўқийди, шариат аҳкомларига амал қилади. Чет элда ўқиши унинг Яратганнинг хузуридаги шаънига путур етказмайдими?
Ва алайкум ассалом! Маҳрамлари олиб бориб қўйсалар ва турган жойи эмин бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!