Ассалому алайкум! Бир танишим менга совға берди. У ароқ сотишини билар эдим, аммо менга берган совғаси унга закот қилинган халол пулга келган деб олган эдим. Ҳозир билсам у харом пулига яъни ароқ сотилган пулдан келган экан. У совга менга халолми?
– Ва алайкум ассалом! Фақир бўлсангиз жоиз, нисоб эгаси бўлсангиз жоиз эмас. Бирорта фақир-мискинга бериб юборинг. Валлоҳу аълам!