Ассалому алайкум! Биз 10-15 киши пул йигиб талабалар ётокхонасида ифторлик учун катта Ош дамлаб таркатдик ва узимиз хм шу Ош билан ифторлик килдик. Бир шеригимиз бу ош биз учун харом чунки талабалар учун килдик деб кетиб колди. Лекин биз ифторликни нийятида ош пишидик дедик. Савол: ушбу дамлаган ошимиз бизга харомми?
– Ва алайкум ассалом! Агар ифтор қилиб беришни назр қилмаган бўлсангиз ундан ейишингиз ҳаром бўлмайди. Назр қилган бўлсангиз ундан ейишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!